Добавить новость
smi24.net
World News
Декабрь
2025

Левандовски "Барселона"да қолмоқчи

0

Польшалик ҳужумчи Роберт Левандовски "Барселона" сафида қолишга тайёрлигини билдирди. Diario SPORT нашрининг хабарига кўра, футболчи клуб раҳбариятига келаси мавсумда ҳам жамоада ўйнашга тайёр эканлигини маълум қилган.

У ҳатто ўз маошини камайтиришга ва жамоада камроқ эътиборли ролни бажаришга рози. Шундай бўлса-да, "Барселона" раҳбарияти бу масалада январгача қарор қабул қилмасликка қарор қилган.

Жорий мавсумда 37 ёшли Левандовски барча мусобақаларда 16 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 1 та голли узатма берди. Форварднинг "кўк-анорранглилар" билан тузган шартномаси келаси ёзгача амал қилади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *