Добавить новость
smi24.net
World News
Декабрь
2025

Гвардиола: 'Сандерленд' ажойиб ўйин кўрсатмоқда

0
Манчестер Сити бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия Премер-лигасининг навбатдаги турида бўлиб ўтадиган "Сандерленд"га қарши ўйин олдидан рақиб кучини баҳолади. Жума куни "Фулхем"ни 5:4 ҳисобида мағлуб этган Гвардиола, "қора мушуклар" билан учрашувдан олдин ўз фикрларини билдирди.

"Биз диққатимизни 'Сандерленд'га қаратишимиз керак. Уларнинг 'Фулхем'га қарши ўйинини кўрдим...

Худойим-эй! Уларнинг жорий мавсумда нега бу қадар юқори ўринда эканлигини тушундим.

Улар ҳақиқатан ҳам ажойиб ўйнашмоқда. Жуда юқори даражадаги футбол кўрсатишмоқда", - дейди Гвардиола "The Touchline" манбасига берган интервьюсида.

Бугун "Сандерленд" "Ливерпул" майдонида сафар ўйинини ўтказади. Режис Ле Брис бошчилигидаги жамоа ҳозирда АПЛ жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди.














Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *