Добавить новость
smi24.net
World News
Декабрь
2025

Иан Раш Честер шифохонасидан жавоб берилди

0
64 ёшли “Ливерпул” афсонаси Иан Раш реанимация бўлимига ётқизилгани ва сунъий нафас олдириш аппаратига уланганини аввалроқ хабар қилгандик. The Guardian нашрининг маълум қилишича, у энди Честер шаҳридаги шифохонадан жавоб берилди.

Уэлслик собиқ ҳужумчи уйига, яқинлари бағрига қайтди ва Рождество байрамини оила даврасида кутиб олишга тайёрланади. “Ливерпул” матбуот хизмати Рашни даволаган шифокорларга миннатдорлик билдирди: “Клубимиз афсонаси ва махсус вакилимизга кўрсатилган сифатли даволаниш учун раҳмат”, дейилади баёнотда.

Раш фаолияти давомида “Ливерпул”дан ташқари Турин “Ювентус”ида ҳам бир мавсум тўп сурган.














Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *