Добавить новость
smi24.net
World News
Декабрь
2025

Сан-Хосе Эртўвейкс Вернер учун пешқадамга айланди

0
«РБ Лейпциг» ҳужумчиси Тимо Вернер яқин орада Европани тарк этиши мумкин. Аввалроқ герман футболчисига «Интер Майами» қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди, бироқ МЛСдаги яна бир клуб — «Сан-Хосе Эртўвейкс» ҳам музокараларга киришди.

Журналист Флориан Плеттенберг маълумотига кўра, Калифорния клуби 29 ёшли форвард билан аллақачон музокара ўтказган. Айни пайтда Вернер трансфери бўйича энг асосий даъвогар сифатида «Сан-Хосе Эртўвейкс» кўрилмоқда.

Вернер жорий мавсумда «РБ Лейпциг» сафида деярли майдонга тушмаяпти — у бор-йўғи икки дақиқа ўйнаган. Футболчининг «қизил буқалар» билан амалдаги шартномаси 2026 йил ўрталаригача мўлжалланган ва у узайтирилмайди.














Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *