Сауль: «Реал»да мухлислик муҳити деярли сезилмайди
«Мен учун “Фламенго” “Реал”дан ҳам муҳимроқ клуб. “Реал”нинг эса гўё бирорта ҳам мухлиси йўқ.
Мадрид клуби шон-шуҳратни ғалабалари эвазига қўлга киритган, шу боис у бутун дунёга машҳур. Аммо “Реал” стадионига борганингда, ўзига хос атмосфера деярли билинмайди.
“Маракана” эса мутлақо бошқа: доим тўла бўлади, мухлислар қўллаб-қувватлаши аъло», — дея 31 ёшли испаниялик футболчининг сўзларини The Touchline келтирди. Сауль Ньигес жорий йил ёзида «Фламенго» сафига ўтди.
Бразилияга йўл олишидан аввал у 17 йил давомида Мадриднинг «Атлетико» клуби тизимида тўп сурган.
