Игор Семшов: Дембеле энг яхши деб топилгани бежиз эмас
“Мураббийлар ва сардорлар Дембелени энг яхши деб танлаган бўлса, демак шундай. У “ПСЖ” билан имкони қадар ҳамма нарсани ютди, бироқ менинг назаримда Рафиня ҳам мукофотга муносиб эди”, — деди Семшов “Матч ТВ” эфирида.
Унинг таъкидлашича, якуний натижага 2024/2025 йилги мавсумда франсуз клуби “Барселона”га қараганда анча кўпроқ соврин ютгани ҳам таъсир кўрсатган. Шунингдек, парижликлар бош мураббийи Луис Энрике йилнинг энг яхши мураббийи деб топилди.
“ПСЖ” дарвозабони Жанлуижи Доннарумма эса энг яхши дарвозабон совринини қўлга киритди.
