Анчелотти йилнинг энг яхши мураббийлари учлигини эълон қилди
Якунда ушбу номинацияда ғолиб Луис Энрике бўлди. Унинг номзодини Россия терма жамоаси бош мураббийи Валерий Карпин ҳам қўллаб-қувватлаган.
Анчелотти Мадриднинг «Реал» клубини тарк этганидан сўнг Бразилия терма жамоасини бошқара бошлади ва жамоани 2026 йилги Жаҳон чемпионатига олиб чиқди. Тақдирлаш маросими Қатарда бўлиб ўтди.
2025 йилнинг энг яхши футболчиси сифатида ПСЖ ҳужумчиси, «Олтин тўп» соҳиби Усмон Дембеле эътироф этилди.
