Эртага кўп шаҳарларда ёмғир қорга айланади
0
"Ўзгидромет" маълум қилишича, 18 декабрь куни Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, ёмғир ёғади ва кейинчалик қорга айланади. Шамол ғарбдан секундига 3–8 метр тезликда эсади. Ҳарорат тун ва кундузи 0-2 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразмда ёмғир кутилмайди, аммо айрим ҳудудларда туман тушиши мумкин. Бухоро ва Навоийда эса эрталабги вақтда ёмғир ёғиб, қорга ўтиши эҳтимоли бор. Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳам шунга ўхшаш об-ҳаво кузатилади.
Андижон, Наманган ва Фарғонада ёмғир ёғиб, баъзи жойларда қорга айланади. Тоғли ҳудудларда эса кучли қор ёғиши ва қор кўчиши хавфи бор.
