Добавить новость
smi24.net
World News
Декабрь
2025

Аваз Охун: “Кулдираётган мавзуларим аслида мени йиғлатган”

0

Қизиқчи Аваз Охунга суҳбат давомида шундай савол берилди:

“Қизиқчилар қачон йиғлайди? Ёки одамларни кулдиришдан ҳам чарчаган пайтларингиз бўлганми?”

Бу саволга жавоб берар экан, Аваз Охун жуда самимий ва чуқур маъноли фикр билдирди. Унинг айтишича, у саҳнада кўпчиликни кулдираётган мавзулар аслида унинг ўзи учун энг оғир ва изтиробли мавзулар ҳисобланади.

“Мен айтаётган кулгули мавзуларимнинг барчаси аслида мени йиғлатган мавзулар. Улар — юрагим йиғлаган, қалбим оғриган мавзулар,” — дейди у.

Қизиқчининг таъкидлашича, у бу мавзуларни тўғридан-тўғри қайғу ёки дард шаклида эмас, балки сўз устаси сифатида кулгу, сатира ва юмор орқали етказиб беришга ҳаракат қилади. Унинг фикрича, ҳар бир касб эгаси бир мавзуни ўз услубида талқин қилади.

“Агар буни драма актёри олиб чиқса, уни драма орқали ифода этади. Журналист эса, сизларга ўхшаган журналистлар, бу мавзуларга танқидий назар билан ёндашиб, ёритиб беради,” — дея сўзини якунлади Аваз Охун.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *