Добавить новость
smi24.net
World News
Декабрь
2025

«Манчестер Сити» — «Брентфорд»: чоракфинал олдидан тахминий таркиб...

0

Англия лига кубогининг чоракфинал босқичида «Манчестер Сити» ўз майдонида «Брентфорд» жамоасини қабул қилади. Муҳим беллашув 18 декабрдан 19 декабрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 00:30 да старт олади.

«Этихад» стадионида ўтадиган баҳсда Хосеп Гвардиола шогирдлари ярим финалга йўл олиш учун кураш олиб боради. Мавсум давомида турли мусобақаларда барқарор ўйин намойиш этаётган «шаҳарликлар» ушбу учрашувга ҳам жиддий ёндашиши кутилмоқда.

Мутахассислар фикрича, бош мураббий таркибда айрим ротацияларга қўл уриши мумкин. Айниқса, сўнгги пайтда захирада қолиб келаётган айрим футболчилар учун бу ўзини кўрсатиш имконияти бўлиши мумкин. Шу жумладан, ўзбек футболчиси Абдуқодир Ҳусановнинг ҳам майдонга тушиши эҳтимоли юқори баҳоланмоқда.

Англия лига кубоги
Чоракфинал

Манчестер Сити — Брентфорд

«Манчестер Сити»нинг тахминий таркиби қуйидагича кўриниш олмоқда:

Дарвозабон: Жеймс Траффорд

Ҳимоячилар: Нунес, Абдуқодир Ҳусанов, Натан Аке, О’Райли

Ярим ҳимоячилар: Райан Шерки, Нико, Рико Льюис, Тижани Рейндерс, Савино

Ҳужумчи: Мукаса

Учрашув натижасига кўра, «Манчестер Сити» мавсумдаги навбатдаги соврин учун курашни давом эттириш ёки мусобақа билан хайрлашиши аниқ бўлади. Мухлисларни эса шиддатли ва қизиқарли тўқнашув кутмоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *