Марк Сире: сайловда ютсам, Мессини Барселонага қайтараман
Бу ҳақда Goal портали хабар берди. «Бизга Лео Месси керак ва уни қайтариш учун қўлимиздан келган ҳамма ишни қиламиз», деди Сире.
Шу билан бирга, у Мессининг клубдаги эҳтимолий роли ҳақида аниқ маълумот бермади. Эслатиб ўтамиз, Месси кузда «Интер Майами» билан шартномасини 2028 йил якунгигача узайтирган.
У 2021 йил ёзида «Барселона»ни тарк этган, каталонияликлар молиявий муаммолар сабаб футболчи билан янги шартнома имзолай олмаганди.
