Добавить новость
smi24.net
World News
Декабрь
2025

Упамекано «Бавария» билан шартномага товон пули бандини киритмоқчи

0
Франциялик марказий ҳимоячи Дайо Упамекано ва Мюнхеннинг «Бавария» клуби ўртасида шартномани узайтириш бўйича музокаралар давом этмоқда. Журналист Филипп Кесслернинг хабар беришича, футболчи агентлари янги битимга 65 миллион евроли товон пули бандини киритишни истамоқда.

Мазкур банд 2028 йилдан кучга кириши режалаштирилган. Шунингдек, Упамекано янги шартнома имзолаши учун сезиларли миқдорда бонус талаб қилаётгани аввал ҳам тилга олинган.

Талаблар кўплигига қарамай, «Бавария» раҳбариятида музокаралар ижобий якунланишига умид сақланиб қолмоқда ва томонлар келишувга эришишига ишонч билдирилмоқда. 27 ёшли ҳимоячининг амалдаги шартномаси келаси ёзда якунланади.

Футболчига Мадриднинг «Реал» клуби ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.














Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *