Роберт Левандовски Интер Майамига ўтиши мумкин
Манбага кўра, 37 ёшли полшалик тўпурарни ҳозирда Лионель Месси тўп сураётган Интер Майами клуби ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Левандовскининг Флорида жамоасига трансфери бўйича келишув келаси йил ёзида расмийлаштирилиши мумкин.
Роберт Левандовски 2022 йил ёзидан бери Барселона сафида ўйнамоқда. Томонлар ўртасидаги шартнома 2025/2026 йилги мавсум якунида тугайди.
Футболчининг трансфер қиймати 9 миллион еврога баҳоланмоқда.
