Эдуар Менди «Ал-Аҳли» билан шартномасини 2028 йилгача узайтирди
Эслатиб ўтамиз, Менди «Ал-Аҳли» сафига икки йил аввал келиб қўшилганди. Дарвозабон Саудия клуби сафида 92 учрашув ўтказиб, 94 гол ўтказиб юборган.
39 баҳсда эса дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. Transfermarkt портали мутахассислари Мендининг бозор қийматини 5 миллион евроға баҳоламоқда.
