Нагельсманн 17 ёшли Леннарт Карлни кузатиб бормоқда
Бош мураббий Венсан Компани уни тобора кўпроқ асосий таркибда майдонга туширмоқда ва Карл мунтазам равишда самарали ҳаракатлари билан ажралиб турибди. Sport Bild хабарига кўра, Германия миллий жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн ҳозирча Карл билан терма жамоага эҳтимолий чақирув масаласини муҳокама қилмаган.
Бироқ футболчи сўнгги ойлар даражасида ўйнашда давом этса, бундай чақирув узоқ куттирмаслиги айтиламоқда. Леннарт Карл жорий мавсумда “Бавария” либосида 20 учрашувда 6 гол урди ва 2 голли пас берди.
