Пау Кубарси Барселона сафидаги 100-ўйинини изоҳлади
Сешанба куни бўлиб ўтган учрашувда каталонияликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. "Бутун умримдаги клубим учун 100 та ўйин.
Умид қиламанки, бу ерда яна кўплаб учрашувлар ўтказаман. Бу ажойиб.
Давомини интиқлик билан кутяпман", деди Кубарси журналистлар билан суҳбатда. Кейинги босқич йўлланмасини Ханс-Дитер Флик жамоасига Андреас Кристенсен ва Маркус Решфорднинг 76 ва 90-дақиқаларда урган голлари тақдим этди.
