Добавить новость
smi24.net
World News
Декабрь
2025

Дел Пьеро ҳозирги “Ювентус” менталитети ҳақида фикр билдирди

0
“Ювентус”нинг афсонавий ҳужумчиси Алессандро Дел Пьеро Турин клубининг бугунги ҳолати юзасидан фикр билдирди. У амалдаги жамоа аввалги йиллардаги ғолибона руҳ ва ғалабага чанқоқликни қайта тиклай олади, деган умидини билдирди.

Дел Пьеронинг таъкидлашича, у ўйнаган даврдаги “Ювентус”нинг энг муҳим жиҳати доимо ғалабага интилиш бўлган. Унинг айтишича, ҳозирги “Ювентус” учун ҳам мураккаб даврга қарамай, имконсиз нарса йўқ.

“Жамоамизда ақл бовар қилмас менталитет бор эди ва мен Спаллетти жамоаси биздан ўрнак олишини истайман. Бироқ ҳозир оғир вақтлар эканини ҳам тушунаман”, дея Дел Пьеронинг сўзларини келтиради La Gazzetta dello Sport.

Айни пайтда “Ювентус” А Серияда 26 очко жамғарган ва турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда.














Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *