Канчельскис Англияда сиёсат сабаб муаммо кўрмади
Канчельскис сафардан ижобий таассуротлар билан қайтганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, одамлар уни илиқ кутиб олган, айримлар эсдалик учун суратга ҳам тушган.
«Жуда яхши кутиб олишди. Ҳеч қандай провокацион саволлар бўлмади, сиёсат ҳақида гап-сўз ҳам эшитмадим.
Оддий одамлар сиёсат ҳақида гапирмайди, бу уларга қизиқ эмас. Уларни футбол жуда қизиқтиради», — дея Канчельскиснинг фикрларини «Матч ТВ» келтирди.
Маълумки, Андрей Канчельскис ҳозирда Брянскнинг «Динамо» клубида бош мураббий сифатида фаолият юритади.
