Упамекано кўчиши унинг Баварияда қолишидан дарак берди
Bild нашри хабар беришича, Упамекано Мюнхен шаҳри ичида яшаш манзилини алмаштирган. 27 ёшли футболчи бир пайтлар Франк Рибери истиқомат қилган вилла томон кўчиб ўтгани айтиламоқда.
Германияда бу ҳолатни шартномаси якунланишига оз вақт қолган пайтда берилган ишора сифатида баҳолашмоқда: Упамекано Баварияда қолиб, клуб билан меҳнат шартномасини узайтириши мумкин. Якшанба, 21-февраль куни Бавария Бундеслигада сафарда Ҳайденҳаймга қарши ўйнайди.
Бу учрашув мюнхенликларнинг 2025 йилдаги сўнгги ўйини бўлади.
