Добавить новость
smi24.net
World News
Декабрь
2025

Моҳамед Симака́н: Роналду менга жуда кўп маслаҳат беради

0
«Ал-Наср» ҳимоячиси Моҳамед Симака́н жамоанинг юлдуз ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди. Симака́н сўзларига кўра, у фаолиятининг бошида кимдир «Роналду билан бирга ўйнайсан» деса, бунга ишонмаган бўларди.

«Биз турли авлод вакилларимиз. Мен футболга кириб келган пайтим, у эса аллақачон фаолиятининг якунига яқинлашаётган эди», деди футболчи.

Ҳимоячи Роналду ундан талаб қиладиган интизом, меҳнат ва етакчилик даражасини «ниҳоятда юқори» дея таъкидлади. «Ростини айтсам, у менга интизом, ишга муносабат ва лидерлик борасида бераётган нарсалари ақл бовар қилмайди.

Криштиану менга жуда кўп маслаҳат беради», дейди Симака́н. Goal нашри The Nassr Zone манбасига таяниб келтирган маълумотга кўра, 40 ёшли Роналду билан «Ал-Наср» ўртасидаги амалдаги шартнома 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган.














Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *