Добавить новость
smi24.net
World News
Декабрь
2025

«Реал» Райан трансфери бўйича 50 миллион евролик таклиф тайёрламоқда

0
Мадриднинг «Реал» клуби «Васко да Гама» ҳужумчиси Райан трансфери устида иш олиб бормоқда. Fichajes хабарига кўра, «қироллик клуби» 19 ёшли футболчи учун дастлабки таклифни 50 миллион евро миқдорида тайёрламоқда.

Аввалроқ «Барселона» ҳам бразилиялик клубга ўз таклифини юборгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Манбага кўра, Райан 2025 йилда барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 55 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол урди ва 1 та голли пас берди.

Футболчининг «Васко да Гама» билан шартномаси 2028 йил охиригача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 25 миллион евронни ташкил этади.














Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *