Фабио Силва «Бетис»га ўтишга жуда яқин турибди
Манбага кўра, андалусияликлар 23 ёшли португалиялик футболчини қишки трансфер ойнасида сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш бўйича келишувга эришмоқчи. «Боруссия» раҳбарияти бундай вариантга очиқ, бироқ шартноманинг айрим бандлари ҳали якуний келишилмаган.
Фабио Силва ўзи учун Ла Лигада ўйнаш истиқболини ижобий баҳолаган. Аввалроқ футболчига Италиянинг «Рома» клуби жиддий қизиқиш билдирган, аммо ҳозир римликларнинг уни таркибига қўшиб олиш имконияти кескин камайган.
Жорий мавсумда Силва 15 учрашувда (348 дақиқа) майдонга тушиб, 1 гол урди ва 3 голга узатма берди. Унинг бозор қиймати 28 миллион еврога баҳоланмоқда.
