Добавить новость
smi24.net
World News
Декабрь
2025

Роналд Араухо Рождестводан кейин Барселонага қайтади

0
«Барселона» марказий ҳимоячиси Роналд Араухо Рождество байрамларидан кейин жамоа ихтиёрига қайтади. Бу ҳақда Marca хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, уругвайлик футболчи ноябрь ойи охирида Челси билан Чемпионлар лигаси учрашувидан сўнг психологик қийинчиликларга дуч келган. Ўша баҳсда Араухо қизил карточка олиб, «Барселона» лондонликларга 0:3 ҳисобида йирик мағлуб бўлган.

Руҳий тикланиш учун ҳимоячи Қуддусга йўл олган. Манбага кўра, Араухо 29 декабрь куни машғулотларга қайтади ва 3 январ куни «Эспаньол»га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин.

Жорий мавсумда 26 ёшли футболчи 15 учрашувда 2 та гол урди.














Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *