Добавить новость
smi24.net
World News
Декабрь
2025

Гарри Кейн футболни яна неча йил ўйнашини айтди

0
Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳужумчиси Гарри Кейн жисмоний ҳолати ва келажаги ҳақида фикр билдирди. Англиялик форвард фаолиятидаги энг сермаҳсул мавсумлардан бирини ўтказмоқда: жорий мавсумдаги 24 учрашувда 29 гол урди ва жамоадошларига уч бор голли узатма берди.

“Мен 32 ёшдаман. Бу ёшга етганда одамлар тезлик пасая бошлайди, карьера якуни яқин, деб ўйлашади.

Аммо ўзимни чўққида ҳис қиляпман. Ҳатто югуриш кўрсаткичларимга қарасангиз ҳам, бу мавсум аввалгидан кам югурмайапман.

Ҳозир куч-қувватим энг юқори паллада, бу ҳолат яна бир неча йил давом этади. Ўйлашимча, ҳали узоқ ўйнай оламан, албатта футболда ҳамма нарса жуда тез ўзгариб кетиши мумкин”, деди Кейн.

Кейн 2023 йилдан буён “Бавария” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.














Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *