УЕФА «Айнтрахт»ни «Камп Ноу»даги мухлислар хатти-ҳаракати учун жазолади
УЕФА қарорлари қуйидагича: 1) Аввал шартли бўлган жаза кучга кирди: «Айнтрахт»га УЕФА турнирларидаги навбатдаги сафар ўйинига чипта сотиш тақиқланди. 2) 30 минг евро жарима ҳамда УЕФА турнирларида яна бир сафар учрашувига чипта сотиш тақиқи белгиланди.
3) Етказилган зарар учун қўшимча 8 минг евро жарима солинди. 4) «Айнтрахт» 30 кун ичида «Барселона» билан боғланиб, меҳмонлар сектори ҳожатхоналарида етказилган зарар бўйича компенсация масаласини ҳал қилиши шарт.
Учрашувда «Барселона» «Айнтрахт»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
