Добавить новость
smi24.net
World News
Декабрь
2025

Марсело Брозович Европага қайтишни режалаштирмоқда

0
“Ан-Наср” ярим ҳимоячиси Марсело Брозович фаолиятини Европада давом эттириш ниятида. Ар-Риёд клуби 33 ёшли футболчига шартномани узайтиришни таклиф қилмоқда, бироқ у ҳозирча аниқ жавоб бермаган.

Хорватиялик футболчи Европага қайтишни истайди ва Саудия Арабистонида олаётган маоши Европа клублари учун юқорилигини тушунади. Шу боис у катта миқдорда маош қисқаришига ҳам тайёр.

Манбага кўра, трансфер январ ойидаёқ амалга ошиши эҳтимоли бор. Брозовичнинг “Ан-Наср” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунлангач тугайди.

У 2023 йил ёзида Саудия Арабистонига кўчиб ўтганди. Унгача эса ярим ҳимоячи етти йил давомида Италия А Сериясида Милан “Интер”и сафида тўп сурган.














Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *