Добавить новость
smi24.net
World News
Декабрь
2025

Лабубу ҳақида тўлиқ метражли фильм суратга олинади

0

Машҳур режиссёр Пол Кинг, томошабинлар эътиборини қозонган “Вонка” ҳамда “Паддингтоннинг саргузаштлари” фильмлари ортида турган ижодкор, навбатдаги йирик лойиҳаси устида иш бошламоқда. Бу сафар у Лабубу номи билан танилган образ ҳақида тўлиқ метражли фильмни суратга олади. Лойиҳа ҳақида илк маълумотларни Variety нашри тарқатди.

Қайд этилишича, фильмни ишлаб чиқариш Sony Pictures студияси томонидан амалга оширилади. Пол Кинг мазкур картинада нафақат режиссёр, балки продюсер сифатида ҳам иштирок этади. Бу эса лойиҳага унинг шахсий ижодий услуби ва юморга бой қарашлари тўлиқ сингдирилишини англатади.

Режиссёрнинг аввалги фильмлари жаҳон прокатида катта муваффақият қозонган. Унинг ишлари умумий ҳисобда дунё бўйлаб 1,1 миллиард доллардан ортиқ даромад келтиргани таъкидланмоқда. Variety таҳлилчиларининг фикрича, “Барби” ва “Майнкрафт” фильмларининг улкан муваффақиятидан кейин Голливуд студиялари машҳур ўйинчоқ ва персонажларни кинофранчайзингга айлантиришга янада жиддий ёндашмоқда.

Лабубу ўйинчоқлари эса Хитойнинг Pop Mart компанияси томонидан ишлаб чиқарилади. Ушбу образ тахминан ўн йил аввал рассом Касинг Лунг томонидан яратилган бўлиб, унда Голландия фольклоридан олинган образ ва руҳий мотивлар мужассам. Ҳозирда Лабубу нафақат ўйинчоқ, балки замонавий поп-маданиятнинг ёрқин рамзларидан бири сифатида эътироф этилмоқда. Шу боис, унинг катта экранга чиқиши мухлислар учун кутилган ва қизиқарли воқеага айланиши шубҳасиз.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *