Гришин Сафоновнинг ПСЖдаги янги ролини жароҳат тўхтатганини айтди
“Жароҳат бўлмаганида, Сафонов ҳозир бемалол ПСЖнинг биринчи рақамли дарвозабони бўлиб оларди”, деди Гришин “Матч ТВ” эфирида. Мутахассис, энди франсуз матбуоти сўнгги тўрт учрашувда Сафонов фойдасига асосий таркибдаги ўрнини бой берган Люка Шевальени фаол тарғиб қила бошлашини ҳам қайд этди.
Гришин синишни омадсизлик деб атади. Сафонов “Фламенго”га қарши ўйинда жароҳат билан пеналтилар сериясини якунлаган ва кетма-кет тўртта зарбани қайтарган.
