Лапорта Мессига муносабатни тиклашга тайёрлигини айтди
Одатда, бу ҳолатда Месси айнан Лапортани айблайди, деган қараш мавжуд. «Мен Месси билан илк шартномани у 16 ёшида имзолаганман.
Бизнинг биргаликдаги йўлимиз «Барселона» тарихидаги энг шарафли лаҳзалардан бири, балки энг улуғидир. Месси эътирофга, ҳайкалга лойиқ, аммо бу унинг ўзига ҳам боғлиқ.
Мен ҳаммасини тўғрилашга тайёрман. Лео «Барса»га жуда кўп берди, «Барса» ҳам унга кўп нарса берди.
Умид қиламанки, йўлларимиз яна кесишади», — дея Лапортанинг сўзларини келтиради Barca Universal. Ҳозирда 38 ёшли ҳужумчи «Интер Майами» сафида тўп сурмоқда.
Унинг шартномаси 2028 йил охиригача мўлжалланган.
