Вячеслав Малафеев Сафоновнинг тарихий ютуғини эътироф этди
"Матвей учун барчамиз жуда хурсандмиз. Ўзимнинг хотирамда бундай ҳолатни эслай олмайман, айниқса шундай даражада.
Матвейни табриклайман, ажойиб ютуқ. Унинг тинимсиз меҳнати кўриниб турибди", дея Малафеевнинг сўзларини "Матч ТВ" келтирди.
Эслатиб ўтамиз, учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Ўйиндан кейинги 11 метрлик зарбалар сериясида эса Париж гранди 2:1 ҳисобида устун келди.
