Добавить новость
smi24.net
World News
Декабрь
2025

«Челси» Эллиот Андерсон учун курашга қўшилди

0

«Ноттингем Форест»нинг марказий ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсон Лондоннинг «Челси» клуби қизиқиш доирасига тушди. Бу ҳақда Дэвид Орнштейн хабар берди.

Манбага кўра, Андерсонга Премьер-лиганинг етакчи клублари, жумладан «Челси» ҳам катта қизиқиш билдирмоқда. Бироқ январда трансфер бўлиши эҳтимоли паст, чунки «ўрмончилар» футболчини сотишдан 92–115 миллион евро атрофида жуда катта маблағ ишлаб олишни истамоқда.

Андерсонни ўз сафига қўшиб олишни «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед», «Бавария» ва «Челси» хоҳламоқда, бироқ кўп нарса мураббийлар масаласига боғлиқ: тилга олинган клубларда мураббийлар штаби борасида ҳануз ноаниқлик сақланиб қолмоқда. Жорий мавсумда 23 ёшли Андерсон барча мусобақаларда 22 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *