Добавить новость
smi24.net
World News
Декабрь
2025

АҚШдан ўз хоҳиши билан кетганларга 3 000 доллар берилади

0

АҚШ ҳукумати ноқонуний мигрантларни мамлакатни ўз ихтиёри билан тарк этишга ундаш мақсадида янги рағбатлантирувчи чорани эълон қилди. Унга кўра, CBP Home мобил иловаси орқали ихтиёрий депортацияга рўйхатдан ўтган шахслар 3 000 АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ҳамда ватанига бепул авиачипта билан таъминланади.

АҚШ Ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэмнинг маълум қилишича, ушбу дастурдан фойдаланиш мамлакатни белгиланган муддатда тарк этмаганлик учун қўлланадиган фуқаровий жарималар ва пеняларнинг бекор қилинишига ҳам имкон беради. Бироқ таклиф фақат йил охиригача амал қилади.

Вазирнинг айтишича, 2025 йил январидан буён 1,9 миллион ноқонуний мигрант АҚШни ўз хоҳиши билан тарк этган. Ўн минглаб шахслар айнан CBP Home дастури орқали чиқиб кетган. Рождество мавсуми муносабати билан ҳукумат ихтиёрий чиқиш учун бериладиган молиявий рағбатни аввалгисига нисбатан уч баробар оширган.

Кристи Ноэм ноқонуний мигрантларни ушбу имкониятдан фойдаланишга чақириб, акс ҳолда қатъий чоралар кўрилишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ихтиёрий равишда чиқиб кетмаган шахслар аниқланади, ҳибсга олинади ва келажакда АҚШга қайтиш ҳуқуқидан бутунлай маҳрум бўлиши мумкин.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *