Добавить новость
smi24.net
World News
Декабрь
2025

Шаҳлохоним “Миллий ифтихор” мукофотига лойиқ деб топилди

0

22 декабрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) доирасида ташкил этилган халқаро илмий-амалий кўрик-танловининг 18 тури бўлиб ўтди. Мазкур нуфузли тадбирда актриса, бошловчи ва хонанда Шаҳло Норова “Миллий ифтихор” номинацияси бўйича мукофотга лойиқ деб топилди.

Ушбу мукофот ватанпарварлик, жасорат, садоқат ва фидойилик каби юксак фазилатларни тарғиб этиш, шунингдек, ёш авлодни миллий ғурур ва маънавий қадриятлар руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшган шахсларга топширилади. Ташкилотчилар Шаҳлохонимнинг ижодий ва жамоатчилик фаолиятини айнан шу мезонларга мос, деб баҳолаган.

Мукофот тантанасидан сўнг Шаҳло Норова ўзининг Instagram саҳифасида ушбу қувончли воқеа ҳақида пост жойлаб, ички кечинмалари билан ўртоқлашди.

“Тўхтамасдан ҳаракат қилган инсон албатта натижа кўради. Бугун мукофот, эртага янада катта мақсадлар сари…” — дея ёзди актриса.

Мухлислар ва ҳамкасблар Шаҳлохонимни ушбу эътироф билан қизғин табриклаб, унга янги ижодий зафарлар тилашди. Кўпчилик бу мукофот унинг фаолиятига берилган муносиб баҳо эканини таъкидлади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *