Витор Роке "МЮ" ёки "Челси"га ўтиши мумкин
20 ёшли "Палмейрас" ҳужумчисини "Манчестер Юнайтед" ва Лондоннинг "Челси" клуби сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Бу курашда пойтахт клуби фаворит сифатида кўрилмоқда.
Transfermarkt таҳлилчиларига кўра, Рокенинг трансфер қиймати 35 миллион евроға баҳоланмоқда. Унинг "Палмейрас" билан тузилган шартномаси 2029 йил охиригача амал қилади.
Бразилия чемпионати — 2025 мавсумида ҳужумчи 33 та учрашувда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва 3 та голли узатма берди.
