Салиба Тимберни ўз позициясида дунёдаги энг зўри деб атади
Учрашув тақдири пенальтилар сериясида ҳал бўлди. "Тимбер — дунёдаги энг яхши ўнг қанот ҳимоячисими?
Ҳа, у шунчаки ақлбовар қилмас даражада. Уни бирга-бир вазиятда алдаб ўтиб бўлмайди, ҳужумда ҳам жуда яхши.
Умид қиламанки, у шу руҳда давом этади — ҳозир у ажойиб ўйин кўрсатяпти", — дея Салибанинг ўйиндан кейинги интервьюсидаги сўзларини журналист Коннор Хамм келтирди. "Арсенал"нинг навбатдаги ўйини шанба куни АПЛ доирасида бўлиб ўтади — рақиб "Брайтон" бўлади.
