Добавить новость
smi24.net
World News
Декабрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26
27
28
29
30
31

Ким Жонг Ун қизи билан ракеталар ва сувости кемаси қурилишини кузатди

0

Шимолий Корея раҳбари Ким Жонг Ун давлат матбуотига кўра, қизи билан бирга янги сувости кемаси қурилишини кузатди ва узоқ масофага учувчи ер-ҳаво ракеталарини синовдан ўтказди.

Шарқий соҳил яқинида ўтказилган ракета синови 200 километр масофадаги ҳаво мақсадларини йўқ қилди. Жанубий Корея Қўшма Бош штаби синов бўлиб ўтганини тасдиқлади ва ракеталарни кузатишга тайёр бўлганини билдирди.

Ким шунингдек, 8 700 тонналик ядровий қувватга эга ва ер-ҳаво ракеталарини учира оладиган сувости кемасининг қурилишини ҳам назорат қилди. Маълумотларга кўра, бу лойиҳа Шимолий Корея флотини модернизация қилишнинг бир қисми ҳисобланади.

Раҳбар ядровий қувватларни ривожлантириш ва флотни модернизация қилиш Шимолий Корея учун зарур эканини таъкидлади. У Жанубий Кореянинг ядровий сувости кемасини ишлаб чиқиш режаси ва АҚШ кемасининг минтақага киришини хавф сифатида баҳолади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *