«Барселона» Кристенсен жароҳати сабаб январда ҳимоячи олиши мумкин
Манбага кўра, каталонияликлар футболчининг жароҳатини Ла Лигада рўйхатдан ўтказса, январ ойида Кристенсеннинг маошининг 80 фоизи миқдорида янги ҳимоячини рўйхатдан ўтказиш имконига эга бўлади. Аввалроқ «Барселона» бундай усулдан бир неча бор фойдаланган.
Жорий мавсумда 29 ёшли Кристенсен барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 17 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди. Даниялик ҳимоячининг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2026 йил ўрталаригача мўлжалланган.
Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг трансфер қиймати 10 миллион еврoни ташкил этади.
