Добавить новость
smi24.net
World News
Декабрь
2025

«Олтин тўп–2026» пойгасида асосий фаворит ким экани маълум бўлди

0

Goal футбол интернет портали 2026 йилда топшириладиган «Олтин тўп» мукофоти учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди. Рейтингга кўра, ҳозирча ушбу нуфузли соврин учун энг катта имкониятга эга футболчи сифатида «Бавария» жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн кўрсатилган.

Англиялик тўпурар жорий мавсумда ҳам юқори барқарорлик намоён этяпти, голлар ва ҳал қилувчи ҳаракатлар билан «Бавария»ни олдинга бошламоқда. Шу боис Goal таҳририяти уни «Олтин тўп–2026» пойгасида асосий фаворит сифатида баҳолади.

Иккинчи ўриндан «Манчестер Сити»нинг тинимсиз гол машинаси Эрлинг Холанд жой олди. Норвегиялик форвард ҳар мавсум ўз самарадорлиги билан ажралиб туриб, жамоасининг асосий таянчига айланган. Унинг гол ҳисоби ва жисмоний устунлиги уни рейтингда юқори поғонада ушлаб турибди.

Кучли учликни эса «Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе якунлаб берган. Франциялик юлдуз Мадриддаги илк мавсумларидаёқ етакчи футболчига айланиб, ҳал қилувчи ўйинларда ўз сўзини айта олмоқда. Экспертлар фикрича, Мбаппе учун «Олтин тўп» ҳали ҳам энг катта мақсадлардан бири бўлиб қолмоқда.

Шунингдек, рейтингдан ёш истеъдодлар ва тажрибали юлдузлар ҳам ўрин олган. «Барселона» вундеркинди Ламин Ямал тўртинчи поғонадан жой олган бўлса, «Арсенал» ярим ҳимоячиси Деклан Райс бешинчи ўринни эгаллади. ПСЖ футболчиси Витинья, «Бавария» вакили Майкл Олисе ҳамда Луис Диас ҳам юқори ўнликдан ўрин олган.

Рўйхатдаги энг катта сюрпризлардан бири — Лионель Мессининг тўққизинчи ўринда қайд этилгани бўлди. «Интер Майами» сафида ўйнаётган афсона ҳали ҳам индивидуал маҳорат ва таъсир борасида эътибордан четда қолмаётганини исботламоқда. Ўнликни эса ПСЖ ҳимоячиси Ашраф Ҳакими якунлаб берган.

Goal талқинига кўра, "Олтин тўп-2026" учун энг яхши 10 даъвогар:

1. Харри Кейн ("Бавария").

2. Эрлинг Холанд ("Манчестер Сити").

3. Килиан Мбаппе ("Реал").

4. Ламин Ямал ("Барселона").

5. Деклан Райс ("Арсенал").

6. Витинья (ПСЖ).

7. Майкл Олисе ("Бавария").

8. Луис Диас ("Бавария").

9. Лионель Месси ("Интер Майами").

10. Ашраф Ҳакими (ПСЖ).

Албатта, олдинда яна бутун бир мавсум турибди. Шундай экан, «Олтин тўп–2026» учун курашда вазият ҳали неча бор ўзгариши, янги қаҳрамонлар пайдо бўлиши мумкин. Аммо ҳозирча Goal рейтингига кўра, пешқадамлик Харри Кейн қўлида.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *