Добавить новость
smi24.net
World News
Декабрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27
28
29
30
31

Андижонда автобуслар тўловлари нақдсиз бўлади

0

Андижон шаҳрида 2026-йил 1-январдан бошлаб автобусларда йўл ҳақи учун тўловлар фақат нақдсиз шаклда амалга оширилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

Нақдсиз тўлов нархи 2,1 минг сўмни ташкил этади. Йўловчилар йўл ҳақини банк карталари, мобил иловалар ёки ATTO карталари орқали тўлаши мумкин бўлади.

Нақд тўловни афзал кўрганлар учун эса 3 минг сўмлик бир марталик QR-чипта сотиб олиш имконияти яратилади. Ушбу чипталар автобус бекатларида ва Paynet, MultiPay ҳамда Oson инфокиоскларида сотувга чиқарилади.

Мутасаддилар андижонликларга вақт ва маблағни тежаш учун электрон тўлов тизимига ўтишни тавсия қилди.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *