Добавить новость
smi24.net
World News
Декабрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27
28
29
30
31

"Ньюкасл" устози Хау уч футболчининг ҳолати ҳақида гапирди

0
"Ньюкасл" бош мураббийи Эдди Хау "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйин олдидан жамоасидаги йўқотишлар ҳақида фикр билдирди. АПЛнинг 18-тур учрашуви 26 декабрь куни соат 23:00да бошланади.

Тино Ливраменто ҳақида: "Бу мураккаб савол. Вазирят бўйича тўлиқ аниқликни кутяпмиз, лекин умид қиламанки, у тез орада машғулотларга қайта олади.

Буни тасдиқлашдан олдин, ҳаммаси аниқ эканига ишонч ҳосил қилмоқчимиз. Ҳозирча бу борада аниқ маълумот йўқ", – дея Хау сўзларини клуб матбуот хизмати келтирди.

Свен Ботман ҳақида: "Свен ўзини яхши ҳис қилаётган футболчилар тоифасига киради. Уни тез орада сафимизда кўришга умид қиламиз.

Қачон қайтиши аниқ эмас. У ҳали жамоа билан машғулот ўтказгани йўқ, лекин қайтишга яқин турибди".

Ник Поупнинг майдонга чиқиши ҳақида: "Имконият бор. У ҳали машғулот ўтказгани йўқ, лекин бугун (матбуот анжумани куни) машғулотда иштирок этишига умид қиламиз.

Унинг аҳволини кузатамиз". Шунингдек, "қарғалар" сафида Ден Берн, Эмил Крафт, Жамал Ласселлс, Уильям Осула ва Киран Триппьер ҳам жароҳат олган.

"Ньюкасл" 23 очко билан 11-ўринда бормоқда. "Манчестер Юнайтед" эса 26 очко билан 7-ўринда жойлашган.














Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *