«Марсель» Карраскаль трансфери учун 20 миллион евро таклиф қилди
Бразилия клуби эса бу таклифни рад этди, чунки яқин вақт ичида таркибга ўзгартириш киритишни режалаштирмаяпти. Эслатиб ўтамиз, Россияда Хорхе Карраскаль ЦСКА ва Москва «Динамо»си жамоаларида тўп сурган.
Жорий йил ёзида «оқ-кўклар» ярим ҳимоячини 12,5 миллион евро эвазига «Фламенго»га сотди, футболчи эса бразилияликлар билан 2029 йил 30 июнгача мўлжалланган шартнома имзолади. Карраскаль «Фламенго» сафида 24 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатма берди.
