«Ливерпуль» Салоҳнинг келажаги бўйича қарор қабул қилди
Клуб унинг позициясига янги футболчи сотиб олмайди, тажрибали ўйинчи эса ўйин амалиётига эга бўлади. Моҳамед Салоҳ 2017 йилда «Рома»дан «Ливерпуль»га 42 миллион евро эвазига ўтган.
Унинг шартномаси 2027 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда мисрлик футболчи «қизиллар» сафида 20 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 4 та голли узатма берди.
«Ливерпуль» Англия чемпионати турнир жадвалида 29 очко билан 5-ўринда бормоқда. «Қизиллар» пешқадам «Арсенал»дан 10 очкога ортда қолмоқда.
