Де Росси Спаллеттининг даҳоси борлигини айтди
"Спаллетти даҳодир, у ҳеч қачон бекорга ҳеч нарса талаб қилмайди, унинг барча талабларида оқилона фикр бор. Жамоавий брифингларда у айтган ҳамма гапни шимгичдек сингдириб олардим.
У менга жуда кўп нарсаларда кўзимни очди ва футболга бўлган қарашимни ўзгартирди", — де Россининг сўзларини dcinter1908.it келтиради. Ҳозир Спаллетти Турин "Ювентус"ини бошқармоқда, у жорий мавсум давомида клубни қабул қилиб олган.
