Добавить новость
smi24.net
World News
Декабрь
2025

Непомнящий Сафонов ПСЖда асосий дарвозабон бўлишига ишонади

0

«Балтика»нинг собиқ бош мураббийи Валерий Непомнящий россиялик дарвозабон Матвей Сафоновнинг «ПСЖ»даги истиқболлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассиснинг айтишича, Сафонов янги йилда Париж клубида асосий дарвозабон мақомини қўлга киритиши мумкин. Непомнящий Матвейда бунинг учун зарур сифат ва имкониятлар борлигини, у 2025 йилни ўйин жиҳатидан яхши якунлаганини таъкидлади.

Жорий мавсумда 26 ёшли Сафонов барча турнирларни ҳисобга олганда тўртта учрашувда майдонга тушди: учта гол ўтказиб юборди ва икки бор дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди.

4-январ куни «ПСЖ» Лига 1нинг 17-тури доирасида ўз майдонида «Париж»ни қабул қилади. Учрашув 00:45 да (Тошкент вақти билан) старт олади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *