Добавить новость
smi24.net
World News
Декабрь
2025

Мусиала оғир жароҳатдан сўнг майдонга қачон қайтиши маълум бўлди

0

“Бавария” ярим ҳимоячиси Жамал Мусиала оғир жароҳатдан кейин тикланиш жараёнини давом эттирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Bild журналисти Тоби Алтшаэффл маълумотига кўра, футболчи асоратлар хавфини камайтириш учун майдонга шошилмасдан, босқичма-босқич қайтади. Мусиала январда тўлиқ жамоавий машғулотларга қайтиши, ойнинг охирларига бориб эса учрашувларда кўриниш бериши мумкин. Унинг ўйин дақиқалари, машғулотлар интенсивлиги ва юкламалари аста-секин ошириб борилади.

Мусиала Чемпионлар лигаси плей-оффи стартига қадар энг яхши спорт формасига киришни мақсад қилган.

Эслатиб ўтамиз, у жорий йил июль ойида клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўтказилган ўйинда “ПСЖ” дарвозабони Жанлуижи Доннарумма билан тўқнашувдан сўнг кичик болдир суяги синиши ва тўпиқ бўғими чиқишини олганди.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *