Аршавин Захарян трансфери омадсиз бўлиши мумкинлигини айтди
“Зенит” бошқаруви раиси ўринбосари Андрей Аршавин “Реал Сосьедад” россиялик ярим ҳимоячи Арсен Захарян бўйича трансферни ҳозирча муваффақиятсиз деб баҳолаши мумкинлигини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Унинг фикрича, бундай хулосага олиб келаётган асосий омиллар — футболчининг тез-тез жароҳат олиши ва майдондаги дақиқаларининг камлиги.
“Албатта, “Реал Сосьедад” ҳозирги пайтда шундай деб ўйлаётган бўлиши мумкин”, — дея Аршавиннинг сўзларини келтиради RIA Novosti.
Шу билан бирга, Аршавин Захарян Испанияда ўзини яна кўрсатиши учун етарли салоҳият ва сифатлар борлигини ҳам қўшимча қилди.
2025/2026 йилги мавсумда Захарян Испания чемпионати ва Кубогида жами 14 ўйин ўтказиб, 1 та гол урди.
