Добавить новость
smi24.net
World News
Январь
2026
1 2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Гласнер Жонсон трансфери бўйича ҳозирча аниқ гап айтмади

0

«Кристал Пелас» бош мураббийи Оливер Гласнер «Фулҳем»га қарши учрашув олдидан бўлиб ўтган матбуот анжуманида «Тоттенҳем» ҳужумчиси Бреннан Жонсоннинг эҳтимолий трансфери юзасидан тафсилотларни очиқлашдан бош тортди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Аввалроқ ОАВ «бургутлар» ва «шпорлар» Жонсон бўйича 40 миллион евролик келишувга яқин экани, бироқ футболчининг ўзи келажаги ҳақида якуний қарорга келмагани ҳақида хабар тарқатганди.

Гласнернинг айтишича, яқин бир ой футбол бозорида одатдагидек жуда шов-шувли кечади: у кўп бор ўйинчи деярли клубда деб ўйлаган пайтида битим бузилганини ёки қолади деган футболчи кетиб қолганини кўрган.

Мураббий ҳар қандай баёноти икки кун ичида эскириб қолиши мумкинлигини таъкидлади ва шу сабаб бу мавзини омма олдида муҳокама қилишни истамаслигини билдирди.

Жонсон 2024/25 мавсумида «Тоттенҳем»нинг энг сермаҳсул тўпурари бўлган ва Европа Лигаси финалида «Манчестер Юнайтед»га қарши ҳал қилувчи голни урган. Бироқ жорий мавсумда у майдондаги дақиқалар етишмаслигини ҳис қилмоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *