Добавить новость
smi24.net
World News
Январь
2026
1 2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Эрон норозиликлари оқибатида етти киши ҳалок бўлди

0

Эрон бўйлаб давом этаётган норозилик намойишлари вақтида етти киши — ҳуқуқ-тартибот ходимлари ва намойиш иштирокчилари — ҳалок бўлди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

Намойишлар 28 декабр куни Теҳрондаги асосий бозор ҳудудида бошланган. Ўша куни валюта курсининг кескин тушиши ва нархларнинг жадал қимматлашишидан норози бўлган дўкон эгалари ҳамда талабалар кўчага чиққан.

Reuters ҳисоб-китобларига кўра, 2025 йил давомида эрон риали доллар нисбатан қарийб икки баробар қадрсизланган, декабр ойида эса инфляция 42,5 фоизгача кўтарилган. Кейинчалик мамлакатнинг турли ҳудудларида ҳам ўз-ўзидан юзага келган намойишлар кузатилган.

Энг кескин тўқнашувлар Азна шаҳрида рўй бергани айтилмоқда. Хабарларга кўра, Эрон расмийлари норозилар билан мулоқот ўтказиш тарафдори эканини билдирган, бироқ ҳуқуқ-тартибот идоралари намойишларни четдан уюштирилган фитна сифатида баҳолаган. Бу ҳақда Deutsche Welle маълум қилди.

IRNA ахборот агентлиги эса мамлакатдаги фаоллар валюта курсини барқарорлаштириш, шунингдек пул-кредит сиёсатини мувофиқлаштириш зарурлигини илгари сураётганини қайд этган.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *