Добавить новость
smi24.net
World News
Январь
2026
1 2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Анталяга йўл олган «Нефтчи»: янги мавсумга жиддий старт

0

Янги мавсумга тайёргарликни режали ва тизимли бошлаган «Нефтчи» футбол клуби ўқув-йиғин машғулотларининг биринчи босқичини Туркияда ўтказади. Клуб матбуот хизматига кўра, «чинорлар» 3 январ куни соат 10:00 да Анталя шаҳрига йўл олади.

Туркиядаги йиғинда жамоа футболчиларнинг жисмоний ҳолатини янада яхшилаш, тактик ва техник тайёргарликни кучайтириш, энг муҳими — янги мавсум олдидан жамоавий ўйинни шакллантиришга алоҳида урғу беради.

Йиғинга жалб этилган штаб ва ходимлар рўйхати

Бош мураббий: Исломбек Исмоилов
Мураббийлар: Юрген Геде, Антонио Сариоглу, Виталий Галат, Факунда Стик
Селеционер: Анвар Бердиев
Матбуот котиби: Саидафзал Абдуллаев
Жамоа шифокори: Муҳиддин Мирзаев
Физиотерапевт: Жавоҳир Элмуродов
Уқаловчилар: Улуғбек Ҳамдамов, Санжар Саидов
Маъмурлар: Айбек Алиев, Абдували Йўлдашев
Аналитик ГПС: Хушнуд Баҳромов
Таржимон: Нурулло Субҳонов

Футболчилар рўйхати

Дарвозабонлар: Акбар Тўраев, Ботирали Эргашев, Иброҳим Шокиров

Ҳимоячилар: Муҳсин Убайдуллаев, Анвар Ғофуров, Иззатилло Пўлатов, Иброҳим Ҳалил Йўлдашев, Муҳаммадқодир Расулжонов, Мўминхон Баҳодирхонов, Нурмуҳаммад Абдуғаниев

Яримҳимоячилар: Аброр Исмоилов, Икром Алибоев, Жамшид Искандеров, Алишер Одилов, Хуршид Ғиёсов, Фарҳод Соҳибжонов, Далер Туҳсанов, Азизбек Эримбетов

Ҳужумчилар: Нурбек Сарсенбаев, Азизбек Муратов

Легионерлар ва қўшимча маълумот

Клуб маълум қилишича, легионер футболчилар Боян Цигер, Йован Жокич, Владимир Йовович ва Зоран Марушич Белград–Анталия йўналиши орқали, Ратинио Гояс–Анталя орқали, Силванус Нимели эса Либериядан жамоа қароргоҳига етиб келади. Тажрибали ҳимоячи Фарруҳ Сайфиев эса маълум сабабларга кўра йиғинга 7 январдан қўшилади.

Шунингдек, Асилбек Жумаев ва Рустамбек Фомин ҳозирча Ўзбекистон U-23 терма жамоаси билан БААда йиғинда. Уларни январ ойида Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган Осиё кубоги учрашувлари кутиб тургани учун, мусобақа тугагач «Нефтчи» сафига қўшилиши режалаштирилган.

Қисқаси, «Нефтчи» Анталяга оддий йиғин учун эмас, янги мавсумга “жиддий режа” билан кетяпти. Энди эса йиғиндаги ҳар бир кун — кейинги натижаларга қўйилаётган пойдевор.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *