«Ҳикматлар тоши»дан «Ажал туҳфаси»гача: Гарри Поттер синови
Қиш фаслининг сокин кайфияти ва байрамона муҳити, айниқса, франшизанинг илк қисмларида ёрқин ифодаланиб, томошабинни афсонавий оламга етаклайдиган «Гарри Поттер» фильмлари машҳур ёзувчи Жоан Роулингнинг шу номли асари асосида экранлаштирилган.
Асар воқеалари эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги кескин тўқнашув атрофида қурилган бўлиб, ушбу франшиза жами ўн битта фильмни ўз ичига олади. 2016 йилда тақдим этилган спин-офф ҳамда унинг давомлари билан бирга олинганда, туркум еттита асосий қисмдан ташкил топган.
2001–2007 йиллар оралиғида «Гарри Поттер ва ҳикматлар тоши» («Harry Potter and the Philosopher’s Stone»), «Гарри Поттер ва махфий ҳужра» («Harry Potter and the Chamber of Secrets»), «Гарри Поттер ва Азкабан маҳбуси» («Harry Potter and the Prisoner of Azkaban»), «Гарри Поттер ва Аланга кубоги» («Harry Potter and the Goblet of Fire»), «Гарри Поттер ва Феникс жамияти» («Harry Potter and the Order of the Phoenix») каби фильмлар кетма-кет намойиш этилди.
2009–2011 йилларда эса франшизанинг сўнгги қисмлари — «Гарри Поттер ва тилсим шаҳзодаси» («Harry Potter and the Half-Blood Prince»), «Гарри Поттер ва ажал туҳфаси — 1» («Harry Potter and the Deathly Hallows — Part 1») ҳамда «Гарри Поттер ва ажал туҳфаси — 2» («Harry Potter and the Deathly Hallows — Part 2») томошабинларга тақдим этилди.
Вояга етиш жараёнида инсоннинг ўзлигини англаши, шунингдек, келиб чиқиш ёки ижтимоий мавқега асосланган камситишларни қоралаш ғояларига эътибор қаратган ушбу фильмлар силсиласи жаҳон кино саноатида энг катта даромад келтирган франшизалар қаторида алоҳида ўрин эгаллайди.
